Коррупция долзарб ва глобал муаммолардан бири

Жиноят ишлари бўйича Бўзатов туман судининг раиси З.Байымбетова иштирокида Бўзатов тумани Көксуў овул фуқаролар йиғинида, ҳудуд аҳолиси билан учрашуб ўтказилди. У ўз маърузасида Коррупция – мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ижтимоий-ҳуқуқий ҳодиса эканлигини, аксарият ҳолларда коррупция деганда давлат амалдорлари томонидан шахсий манфаатларни кўзлаб, бойлик орттириш мақсадида фуқаролардан пора олиш, қонунга хилоф пул даромадларини қўлга киритиш тушунтириб ўтди.
Хусусан, коррупция муаммосига бугунги кунда жаҳоннинг деярли ҳар бир мамлакати дуч келмоқда. Коррупциянинг вужудга келиш сабаблари турли мамлакатларда ҳар хил бўлиб, бу ҳар бир мамлакатнинг тарихий босқичи ва ижтимоий-иқтисодий тараққиёти даражаси билан белгиланади. Коррупция – лотинча “corruptio” ёки “corrumpere” сўзларидан келиб чиққан бўлиб, “бузилиш, айниш” ёки “пора эвазига сотиб олиш, ўз томонига оғдириб олиш” деган маъноларни англатади. Коррупция жамият ва давлат тараққиётининг нормал фаолиятига, миллий иқтисодиёт ривожига тўсқинлик қилиб, фуқароларда давлат бошқаруви органларига нисбатан ишончсизлик туйғусининг кучайишига ва давлатнинг халқаро аренадаги обрўсига путур етказишига сабаб бўлади.
Коррупциянинг энг биринчи босқичи пора бериш бўлиб, у мансабдор шахсни ноқонуний йўл билан бойишига қизиқтиришга ва хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлган муайян ҳаракатни бажаришда уни ўзига оғдириб олишга имкон яратади. Порахўрлик жинояти ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, у битта шахс томонидан содир этилиши мумкин эмас. Порахўрлик пора берувчи ва пора олувчи, шунингдек пора олиш-беришда воситачилик қилувчи шахснинг чамбарчас боғлиқлиги асосида юзага келади.
Шундай қилиб, порахўрлик бошқарув органлари фаолияти тартибига қарши қаратилган уч мустақил мансаб жиноятлари – пора олиш, пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилишни ўз ичига олишини айтиб ўтди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг маъруларида коррупцияга қарши курашиш масалалари. бўйича тегишли маълумотлар ва мисоллар келтириб, бу борада доимий равишда амалга оширилиши лозим ва шарт бўлган чора-тадбирлар ва вазифалар тўғрисида батафсил тушунтириш берди. Бу борада доимий равишда амалга оширилиши лозим ва шарт бўлган чора-тадбирлар ва вазифалар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берди.

Бўзатов туман ҳокимлиги Ахборот хизмати